Жамият | 10:17 / 13.11.2023
17267
1 дақиқада ўқилади

Тошкент метросида ҳаракат таркиби техник носозлик сабаб тўхтаб қолди

13 ноябр куни соат 09:15 лар атрофида «Ўзбекистон» йўналишининг Алишер Навоий бекатидан ҳаракатланишни бошлаган 40-сонли ҳаракат таркибида техник носозлик ҳолати кузатилган.

Фото: Видеодан кадр

«Тошкент метрополитени» ДУК хабарига кўра, ҳодиса натижасида ушбу ҳаракат таркиби тоннелнинг кириш қисмида 15 дақиқа вақт давомида тўхтатилган.

Йўловчиларга ноқулайлик ҳосил қилмаслик ва йўналишда белгиланган ҳаракат жадвали бузилмаслиги мақсадида, ҳаракат таркиби ортдаги 39-сонли таркиб орқали тиркамага олиниб, текширув йўлагига олиб борилган.

Маълум қилинишича, ҳозирги вақтда йўналишдаги барча поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда.

Мавзуга оид