Кувайт Тошкентда автомашиналар эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариши мумкин
Кувайт бизнеси Ўзбекистонда лойиҳа амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда.
Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчихонасида таниқли инвестор Бадр Сари Халиф Султон ал-Энези билан учрашув ўтказилди.
«Дунё» хабарига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистонга хорижий инвестицияларни жалб этиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари хусусида фикр алмашилди.
Бадр Сари Халиф Султон ал-Энезининг айтишича, у айни пайтда Тошкент шаҳрида автомашиналар эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган Suraya компанияси филиалини ташкил этишни режалаштирмоқда.
– Шунингдек, биз Ўзбекистондаги юк машиналари учун турли эҳтиёт қисмларини етказиб бериш бўйича ҳам ҳамкорлик қилмоқчимиз, – деди у. – Ўзбекистонда амалга ошириладиган бизнес лойиҳаларга тўғридан тўғри сармоя киритилади. Мазкур режаларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича ишларни бошлаш учун 2024 йил январ ойида Ўзбекистонга боришни режалаштиряпмиз.
Мавзуга оид
07:35 / 18.12.2024
2,8 минг дона ўқ олиб кирмоқчи бўлган автомашина тўхтатиб қолинди
14:52 / 29.11.2024
Ўзбекистонда чиқарилган текстил маҳсулотининг Кувайтга экспорти ортади
15:57 / 26.11.2024
Кувайт Сирдарёда кўп қаватли уйлар қуриши мумкин
14:50 / 21.11.2024