Афғонистонда ўзбекистонлик юк ташувчиларига қўйилган чеклов бекор қилинди
Трансафғон коридори орқали юк ташувлари ривожлантирилиши таъкидланмоқда.
26 декабр куни Транспорт вазири Илҳом Махкамов Афғонистон транспорт ва фуқаро авиацияси вазири вазифасини бажарувчи Ҳамидулло Охунзода бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув ўтказди.
Унда автомобил ташувларида ундириладиган йиғим ва тўловларни паритет асосида ундирилишини таъминлаш, Афғонистон ҳудуди орқали транзит ҳамда икки томонлама ташувларни ривожлантириш, темир йўл ташувларидаги тариф ставкаларига имтиёзлар тақдим этиш, «Ўзбекистон–Афғонистон–Покистон» темир йўл қурилиши лойиҳасини жадаллаштириш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.
Учрашув якунига кўра, Афғонистон ҳудуди бўйлаб халқаро юк ташувларида ўзбекистонлик ташувчиларга қўйилган чеклов бекор қилинди.
Шунингдек, 2024 йилдан бошлаб томонлар халқаро автомобил ташувларида ундириладиган йиғим ва тўловларни паритет асосида ўрнатиш бўйича аниқ мақсадлар белгилаб олинди.
Мавзуга оид
18:20 / 18.12.2024
Ўзбекистон 2025 йилда ҳам Афғонистонга электр энергиясини етказиб беради
17:52 / 07.12.2024
Қирғизистон президенти АҚШ ва Европани «Толибон»ни тан олишга чақирди
17:43 / 03.12.2024
Афғонистонда TAPI газ қувури қурилиши бошланди
17:22 / 17.11.2024