Ўзбекистон | 08:01 / 02.01.2024
26196
1 дақиқада ўқилади

Дубайда жиноий тўда томонидан гаровда ушлаб турилган ўзбекистонлик қутқарилди

Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консуллиги дипломатлари кўмагида ушбу шаҳарда номаълум жиноий тўда томонидан гаровда ушлаб турилган ўзбекистонлик Ж.Т. қутқарилди.

Фото: Дунё АА

«Дунё» хабарида айтилишича, мамлакат Бош консуллигига жабрланувчининг яқин қариндошлари орқали йўлланган мурожаатга кўра, Ж.Т. бир гуруҳ шахслар томонидан Дубай шаҳридаги номаълум манзилда мажбурий тарзда ушлаб турилган ва ундан жами 200 минг АҚШ доллари пул талаб қилинган. Ушбу маблағлар айтилган вақтда ва манзилга келтирилмаган тақдирда Ж.Т.нинг жонига қасд қилиш билан қўрқитиб келинган.

Бош консулхона ходимлари ва Бирлашган Араб Амирликларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари билан биргаликда амалга оширилган тадбир натижасида Ж.Т. ушлаб турилган манзил аниқланди ва озодликка чиқарилди.

Ҳозирги кунда ушбу жиноий гуруҳ аъзоларининг аксарияти БАА ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан ушланган ва уларга нисбатан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид