Журналист Айжамал Жолдасбаева 27 ёшида вафот этди
Унда ҳомиладорлик даври оғир кечган.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси матбуот котиби сифатида ишлаган Айжамал Жолдасбаева 11 январ куни вафот этди. Бу ҳақда унинг яқинлари ижтимоий тармоқда хабар қилди.
«Газета.uz»нинг марҳума яқинларига таяниб маълум қилишича, унда ҳомиладорлик даври оғир кечган. Маълум муддат ўлик ҳомила билан юрган, бола олинганидан кейин унинг аҳволи оғирлашиб, дастлаб Тахтакўпир туманидаги касалхонага етказилган. 3 кун аввал эса Нукус шаҳридаги тез ёрдам шифохоналаридан бирига олиб борилган ва ўша ерда вафот этган. Унинг 2 ёшга тўлмаган ўғил фарзанди бор.
Айжамал Жолдасбаева 1997 йил 23 январда Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир туманида туғилган. У Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг бакалавр ҳамда Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг магистратура босқичини тамомлаган. Шунингдек, ЎзЖОКУда фалсафа доктори (PhD) даражаси учун илмий изланиш олиб бораётганди.
Айжамал Жолдасбаева 2014 йилда адабиёт йўналиши бўйича Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган эди.
Мавзуга оид
19:47 / 30.11.2024
Хитойда жосусликда айбланган журналистга ҳукм ўқилди
12:31 / 28.11.2024
ГФР расмийлари РФ журналистларига мамлакатни тарк этишни буюрмаган
13:30 / 01.11.2024
Ғазода ўлдирилган журналистлар сони 182 нафарга етди
10:51 / 28.09.2024