Ўзбекистоннинг биринчи хоними Пекиндаги Хитой Миллий музейига ташриф буюрди
Зироат Мирзиёева ва Хитой раисининг рафиқаси Пэн Лиюан Хитой Миллий музейини кўздан кечирди.
Ушбу музейда Хитойнинг 5 минг йилдан ортиқ тарихидан сўзловчи 620 мингдан ортиқ ноёб экспонатлар сақланади.
Биринчи хонимлар музейдаги Хитойнинг бой маданияти ҳақидаги нодир экспозицияларни катта қизиқиш билан томоша қилди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Мирзиёева Хитой раисининг рафиқаси Пэн Лиюан ҳамроҳлигида Пекиндаги Хитой Миллий музейини кўздан кечирди.
Ушбу музейда Хитойнинг 5 минг йилдан ортиқ тарихидан сўзловчи 620 мингдан ортиқ ноёб экспонатлар сақланади.
Биринчи хонимлар музейдаги Хитойнинг бой маданияти ҳақидаги нодир экспозицияларни катта қизиқиш билан томоша қилди.
Суҳбат чоғида икки халқ маданияти ва қадриятлари ўхшашлиги, ришталар кўп минг йиллик тарихга эга экани, буларнинг барчаси бугунги муносабатлар ривожига кучли суръат бағишлаётгани қайд этилди.
Зироат Мирзиёева икки халқни янада яқинлаштириш, ўзаро англашувни мустаҳкамлаш мақсадида маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини, мамлакатларда мунтазам ўтказилаётган Маданият кунлари бунга ёрқин мисол эканини таъкидлади.
Мавзуга оид
17:07
Хитойнинг Ўзбекистон билан савдо айланмаси ҳажми камайди
23:24 / 23.12.2024
Хитойда мураккаб вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди
22:10 / 23.12.2024
АҚШ Хитойнинг эски чипларига нисбатан тергов бошлади
11:25 / 23.12.2024