Спорт | 14:57 / 07.02.2024
27342
1 дақиқада ўқилади

Ҳожимат Эркинов БАА клубига ўтди

Ўзбекистон миллий ва олимпия жамоаси футболчиси Ҳожимат Эркинов фаолиятини БАА чемпионатида давом эттиради.

Фото: Ал-Ваҳда

Ҳуқуқий жиҳатдан Россиянинг «Торпедо» клуби аъзоси саналган 22 ёшли яримҳимоячи ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини «Пахтакор»да ўтказган эди. Ўзбекистон миллий жамоасининг Осиё кубогидаги иштирокидан сўнг Эркинов Бирлашган Араб Амирликларининг «Ал-Ваҳда» клуби билан 2025 йилга қадар шартнома имзолади. Футболчи 15-рақам остида ўйнайди.

Маълумот учун, Эркинов Осиё кубоги-2023да миллий жамоа сафида 5 ўйинда майдонга тушди.

Мавзуга оид