Мирзачўл туманига янги ҳоким тайинланди
Мирзачўл туманига уч йилдан буён ҳокимлик қилиб келган Шерзод Аҳмедов ишдан кетди.
Сирдарё вилояти Сирдарё тумани ҳокими Мирзачўл туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 20 феврал куни халқ депутатлари Мирзачўл тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Танқидий руҳда ўтказилган сессияда ташкилий масала кўрилган.
Унда Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилган. Шундан сўнг, депутатлар Ботиржон Мирзақуловни Мирзачўл тумани ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисидаги қарорини бир овоздан маъқуллаган.
Ботиржон Мирзақулов 1970 йилнинг 23 февралида Сирдарё туманида туғилган. 2005 йилда Гулистон давлат университетини тамомлаган. 2018 йилдан Сайхунобод туман ҳокими лавозимида ишлаган, 2020 йил ноябрида Сирдарё тумани ҳокими лавозимига тайинланганди.
Маълумот учун, Мирзачўл туманига 2021 йил январидан буён Шерзод Аҳмедов раҳбарлик қилаётганди.
Мавзуга оид
12:40 / 19.12.2024
Жиззах вилоятига янги ҳоким тайинланди
17:52 / 11.12.2024
Тимур Ишметов Марказий Банк раиси этиб тайинланди
15:57 / 10.12.2024
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
18:28 / 06.12.2024