Ўзбекистон | 08:54 / 07.03.2024
4311
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхоналар аниқланди

Зангиота ва Чиноз туманларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабарига кўра, идоранинг Зангиота ва Чиноз тумани бўлимлари томонидан терговга қадар текширувлар ўтказилган.

Унда, фуқаролар Д.А. ва Н.Э. ўз хонадонларида ташкил этилган иссиқхоналарни тижорат мақсадида ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги газ тармоқларига ўғрилик йўли билан улаб, жами 230,2 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид