Ўзбекистон | 15:12 / 08.03.2024
6177
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон-Туркманистон қўшма демаркация комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди

Туркманобод шаҳрида Ўзбекистон-Туркманистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши якунланди.

Фото: Дунё

"Дунё" хабарига кўра, 21-27 феврал кунлари бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон-Туркманистон давлат чегарасини белгилаш бўйича ишлар давом эттирилди.

Мулоқот дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитида ўтди. Тадбир якунида тегишли баённома имзоланди.

Демаркация бўйича Ўзбекистон-Туркманистон қўшма комиссиясининг аввалги йиғилиши 5-11 январ кунлари Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган эди.

Мавзуга оид