Ўзбекистон | 10:16 / 15.04.2024
10101
1 дақиқада ўқилади

Женгисбек Пиязов олий таълим вазирига маслаҳатчи этиб тайинланди

Вазирнинг маданият ва санъатни ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси лавозими жамоатчилик асосида жорий этилди.

Фото: Олий таълим, фан ва инновация вазирлиги

Женгисбек Пиязов олий таълим, фан ва инновациялар вазири маслаҳатчиси бўлди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Вазирнинг маданият ва санъатни ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси лавозими жамоатчилик асосида жорий этилди ва ушбу лавозимга Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, Бошқирдистон ва Татаристон халқ артисти Женгисбек Пиязов тайинланди.

Женгисбек Пиязов 2022 йил январида мактабгача таълим вазирининг маданият ва санъатни ривожлантириш йўналишлари бўйича жамоатчилик асосида маслаҳатчи этиб тайинланганди. Ушбу лавозим ҳам ўша пайтда жамоатчилик асосида ташкил этилганди.

Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига 2024 йил февралидан буён Қўнғиротбой Шарипов раҳбарлик қилиб келмоқда.

Мавзуга оид