Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди
АҚШ собиқ президенти, шунингдек, ижтимоий тармоқларда суд жараёнини муҳокама қилгани учун жазоланди.
Ню-Йорк суди АҚШ собиқ президенти Доналд Трампни порноактриса Сторми Дэниелсга (ҳақиқий исми Стефани Грегори) ўз муносабатларини яшириш учун 130 минг доллар пул тўлагани бўйича очилган жиноят иши доирасидаги маҳкама маълумотларини ошкор қилгани, шунингдек, тақиққа қарамай, суд жараёнини ижтимоий тармоқларда муҳокама қилгани учун 9 минг доллар миқдорида жаримага тортди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Қайд қилинишича, Трамп бу изоҳларни ўзига тегишли Truth Social ижтимоий тармоғига жойлаштирган. Шу билан бирга, Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун ҳам 2 минг доллар жаримага тортилган.
АҚШ собиқ президенти порноактриса Сторми Дэниелсга (ҳақиқий исми Стефани Грегори) ўз муносабатларини яшириш учун 130 минг доллар пул тўлагани ва бу тўловни декларацияда юридик хизмат сифатида расмийлаштиргани учун маҳкамага тортилган. Ню-Йорк судида жараённи судя Хуан Мерчан олиб бормоқда.
Порноактриса Стефани Грегори 5 йил аввал журналистларга Доналд Трамп билан учрашганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, миллиардер президентликка ўз номзодини қўйишга қарор қилишидан олдин унга «жим юриши учун» пул тўлаган. Аёлга пулни Трампнинг адвокати Майкл Коэн берган. Ҳодиса ошкор бўлгач Коэн барча айбларни тан олди, шундан сўнг 3 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Трамп айбини тан олмади. У айбловларни «бемаънилик» деб атаб, ўзини сиёсий таъқибга учраганини айтди.
Мавзуга оид
20:03 / 30.12.2024
Омадсиз лидер – 100 ёшда вафот этган АҚШ собиқ президенти Жимми Картер ҳақида нималар маълум?
18:55 / 30.12.2024
Байден Украинага 2,5 млрд долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
16:47 / 30.12.2024
2024 йилда АҚШда уйсизлар сони рекорд даражага етди
10:45 / 30.12.2024