Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидалари эълон қилинди
Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидалари тўғрисидаги низом тасдиқланмоқда.
Иқтисодиёт ва молия вазирининг “Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи лойиҳаси эълон қилинди.
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидалари тўғрисидаги низом тасдиқланмоқда.
Мазкур низом асосан икки қисмдан иборат.
Биринчи қисм давлат бюджетини тузиш тартиби билан боғлиқ қуйидаги жараёнларни ўз ичига олади:
– давлат бюджетининг даромадлари ва харажатлари ҳамда тартибга солувчи даромадлардан ажратмаларнинг норматив миқдорлари аниқлаш;
– фискал стратегияни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
– бюджет сўровини тузиш ва тақдим этиш (бюджет маблағларининг чекланган миқдорлари);
– давлат бюджети (шу жумладан маҳаллий бюджетлар) тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш тартиби;
– бошқа масалалар (айланма касса маблағлари миқдорини аниқлаш, даромадлар ва харажатлар ёйилмасини шакллантириш ва тасдиқлаш, бюджетлараро муносабатлар).
Иккинчи қисми давлат бюджетини ижро этиш муносабатларини тартибга солади. Жумладан:
– маҳаллий бюджетларнинг даромадлар ва харажатлар ёйилмаларига ўзгартиришлар киритиш;
– давлат бюджетининг қўшимча манбаларини аниқлаш тартиби (шунингдек эркин қолдиқ маблағларини ва даромадларни прогноздан ошириб бажарилган миқдорларини аниқлаш);
– бюджет ташкилотлари товар-моддий қийматликларнинг меъёрдан ортиқ захиралари ва бошқа масалаларни.
Мавзуга оид
16:17 / 23.12.2024
Давлат харидлари тизимини такомиллаштириш стратегияси ишлаб чиқилди
17:14 / 01.12.2024
Россияда уруш харажатлари рекорд даражада кўп бўлган бюджет тасдиқланди
13:32 / 22.11.2024
Дума 2025 йилги бюджетни урушга рекорд харажатлар билан қабул қилди
13:44 / 21.11.2024