Жамият | 13:40 / 09.06.2024
12322
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида 14 ёшли ўсмир каналда чўкиб кетди

Ҳозирда ҳодиса юзасидан Бекобод тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: suvmap.uz

Тошкент вилоятининг Бекобод туманида 14 ёшли ўсмир каналга чўкиб кетган. Бу ҳақда Kun.uz’га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Бекобод туман прокуратурасига келиб тушган хабарга кўра, 6 июн куни 16:30 ларда Бекобод тумани, Қуштамғали маҳалласидан оқиб ўтувчи Дўстлик каналида Сирдарё вилояти Боёвут туманида яшовчи, 2010 йилда туғилган С.Т. чўкиб, вафот этган.

Олиб борилган қидирув-қутқарув тадбирлари давомида ўсмирнинг мурдаси Дўстлик каналининг 150 метр узоқликдаги қисмидан чўкиш аломатлари билан топилган.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳодиса юзасидан Бекобод тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Мавзуга оид