Ўзбекистон | 11:50 / 18.07.2024
1532
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Кипр ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Кипр Республикаси ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди.

Фото: ТИВ

ТИВ маълумотига кўра, музокараларда Кипр Республикаси делегацияси таркибида Савдо-саноат палатаси президенти, Инвестицияларни рағбатлантириш агентлиги раҳбари ўринбосари ва Туризм вазирлиги вакиллари ҳам иштирок этди.

Делегациялар икки томонлама муносабатлар ва халқаро тузилмалар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалаларини батафсил кўриб чиқдилар ҳамда аввал эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнини кўриб чиқдилар.

Мавжуд ҳамкорлик салоҳиятидан, биринчи навбатда, савдо-иқтисодий, сармоявий ва туризм соҳаларида фойдаланиш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Маданий-гуманитар алоқаларни чуқурлаштириш бўйича ҳам таклифлар кўриб чиқилди.

Мавзуга оид