Ўзбекистон | 10:17 / 27.08.2024
3753
1 дақиқада ўқилади

Пахта хомашёси ишлаб чиқарувчиларига маблағ бериш шартлари ўзгарди

Президент фармони билан Ўзбекистон президенти ва ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Фото: Kun.uz

Пахта ҳосилини сотиб олиш ва сотишнинг янги тизими шаффоф, тўлақонли ва адолатли ишлашини таъминлаш, пахта хомашёси етиштирувчиларнинг манфаатдорлигини ошириш бўйича Республика штабининг таклифига кўра:

Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кредит ресурслари ҳисобидан пахта-тўқимачилик кластерлари ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналарга фючерс шартномалари бўйича ортиқча етиштирилган пахта хомашёсини йиғиб олиш учун кредитлар ажратилади;
Кредит миқдори пахта хомашёси қийматининг 20 фоизигача, йиллик 10 фоиз ставкада (шундан банк маржаси – 2 фоиз) 10 ой муддатга, шу жумладан уч ойлик имтиёзли давр билан, кейинги 7 ой давомида тенг улушларда қайтариш шарти билан берилади.

Пахта хомашёси етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини ҳамда пахта хомашёсини харид қилишнинг  якуний ҳисоб-китобини кредитлаш тўғрисидаги низомга тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Мавзуга оид