Иқтисодиёт | 07:35 / 10.09.2024
3772
3 дақиқада ўқилади

Икки ойда 20 млрд сўмлик давлат харидларида қонунбузарликлар аниқланди

Рақобат қўмитаси июл ва август ойларида қарийб 20 млрд сўмлик давлат харидларини ўтказишда қонунчилик талаблари бузилганини аниқлади. 

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси июл-август ойларида қарийб 20 миллиард сўмлик давлат харидлари қонунчиликка зид тарзда ўтказилишининг олдини олди.

Харидлар бўйича энг кўп қоидабузарликлар Қўқон ободонлаштириш бошқармаси (6,3 миллиард сўм) ва Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмасида (1,7 миллиард сўм) қайд этилган.

Қўмитанинг таъкидлашича, савдолар давомида рақобатни чеклайдиган, шунингдек, «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонун талабларига зид бўлган хатти-ҳаракатлар амалга оширилган.

Текширувлар натижаларига кўра, харидорларга нисбатан маъмурий иш қўзғатилиб, ноқонуний амалга оширилган харидлар бекор қилинди.

Жумладан, Андижон вилояти мисолида:

  • Балиқчи туман Тиббиёт бирлашмасининг 100 млн сўмлик;
  • Марҳамат туман Ободонлаштириш бошқармасининг 200 млн сўмлик;   
  • Андижон давлат университети қошидаги 2-сон академик лицейининг 180 млн сўмлик; 
  • Хонобод шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг 645 млн сўмлик;

Бухоро вилояти мисолида:

  • Жондор туман Тиббиёт бирлашмасининг 210 млн сўмлик;
  • Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Пешку туман ихтисослаштирилган мактабининг 270 млн сўмлик;
  • Когон шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг 650 млн сўмлик;

Жиззах вилояти мисолида:

  • Жиззах политехника институти қошидаги академик лицейининг 1 млрд сўмга яқин;

Қашқадарё вилояти мисолида:

  • Яккабоғ туман Ободонлаштириш бошқармасининг 150 млн сўмлик;
  • Чироқчи туман Тиббиёт бирлашмасининг 1,7 млрд сўмлик;

Хоразм вилояти мисолида:

  • Боғот тумани Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 1,1 млрд сўмлик;
  • Урганч шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 1 млрд 22 млн сўмлик;

Наманган вилояти мисолида:

  • Косонсой туман 3-сон Касб-ҳунар мактабининг 250 млн сўмлик; 

Қорақалпоғистон Республикаси мисолида:

  • Нукус шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг 748,2 млн сўмлик;

Сирдарё вилояти мисолида:

  • Ховос туман Тиббиёт бирлашмасининг 89,9 млн сўмлик;

Навоий вилояти мисолида:

  • Кармана тумани “Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ихтисослаштирилган 25-сонли мактаб интернати” ДМнинг 440 млн сўмлик;

Самарқанд вилояти мисолида:

  • Булунғур туман Тиббиёт бирлашмасининг 973,6 млн сўмлик;

Тошкент вилояти мисолида:

  • Чирчиқ шаҳар Маданият бўлимининг 344,7 млн сўмлик;

Тошкент шаҳри мисолида:

  • “Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси” марказининг 907,1 млн сўмлик;
  • “Ўзбектелеком” АЖнинг 494,9 млн сўмлик;
  • Вирусология илмий-тадқиқот институтининг 450 млн сўмлик;

Фарғона вилояти мисолида:

  • Фарғона шаҳар Ободонлаштириш бошқармасининг 100 млн сўмлик;
  • Бағдод туман Ободонлаштириш бошқармасининг  492 млн сўмлик;
  • Қўқон шаҳар Ободонлаштириш бошқармасининг 6,3 млрд сўмлик;
  • Бувайда туман Йўллардан фойдаланиш давлат муассасасининг 165,5 млн сўмлик.

Мавзуга оид