Ўзбекистон | 08:40 / 18.09.2024
3092
2 дақиқада ўқилади

Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси вазифалари аниқлаштирилди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатлари янада ривожлантирилиши муносабати билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:

  • Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда унинг маблағларини шакллантиришнинг асосий манбаларини аниқлаштириш;
  • жамғарма томонидан тўланадиган субсидияларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг “Субсидиялар” портали орқали бериш;
  • жамғарма маблағлари ҳисобидан имтиёзли кредитлашнинг фоиз ва муддатларини қайта белгилаш;
  • “Агроплатформа” АТ орқали имтиёзли кредитлаш учун ариза беришни соддалаштириш;
  • маҳсулот етказиб бериш бўйича фонд биржаси орқали тузилган фьючерс шартномаларини бекор қилиш ҳамда маҳсулотни қайта савдога чиқариш тартибини амалдаги ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлаштириш.

Хусусан, қуйидаги ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

  • Вазирлар Маҳкамасининг “Дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштиришга, уларнинг сақланиши устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори;
  • Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори;
  • Вазирлар Маҳкамасининг “Пахта хомашёсини етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини кредитлаш ҳамда уларни реализация қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори.

Мавзуга оид