Россия армиясидан Қозоғистонга қочган 6 нафар дезертир Европа визасини олди
Россиялик дезертирларга Европага кетиш имкониятини қўлга киритишларида қозоғистонлик фаоллар, шунингдек, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ёрдам кўрсатмоқда.
Россияда армиядан қочиб, Қозоғистонга борган олти нафар ҳарбий хизматчига 2024 йилнинг май ойида Европага киришга рухсат берилган. Октябр ойида уларнинг барчаси Францияга етиб бориб, бошпана учун сўров бериш жараёнини бошлади, деб ёзади BBC.
Россиялик дезертирларга Европага кетиш имкониятини қўлга киритишларида қозоғистонлик фаоллар, шунингдек, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ёрдам кўрсатмоқда. Францияга кетишга муваффақ бўлган дезертирлардан бири Антон бўлиб, у Украинада ярим йилга яқин хизмат қилган (Антон Россия қўшинларининг тўлақонли ҳужумидан олдин хизматда бўлган). Антон 2022 йил августда таътилга чиққан, Россияда сафарбарлик эълон қилинганида, Қозоғистонга қочиб кетган. У ерда йигит маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячиси Артур Алхастов билан танишган ва улар биргаликда бошқа россиялик дезертирларга ёрдам кўрсатишни бошлаган.
Қозоғистондаги фаоллар армиядан қочган россияликларнинг ҳарбий жиноятларга алоқаси бор ёки йўқлигини текширади, Франция ва Германиядаги рус ҳуқуқ ҳимоячилари Европа ҳукуматлари билан келишишга эришиб, уларнинг мамлакатга киришига ҳужжатларни тайёрлашда ёрдам беради.
BBC’нинг ёзишича, Европага кириш имкониятини қўлга киритган қолган беш нафар дезертир Украинагача етиб бормаган. Артур Алхастовнинг сўзларига кўра, улар орасида кадровий офицерлар ва сафарбарликка жалб этилган икки нафар ҳарбий хизматчи ҳам бор. Таъкидланишича, Қозоғистонда ҳамон армиядан қочган кўплаб россиялик ҳарбий хизматчилар қолмоқда.
«Ўрмондан юринг» лойиҳаси асосчиси Григорий Свердлиннинг қайд этишича, ҳозирда Арманистон ва Қозоғистонда юзлаб россиялик дезертирлар мавжуд. Иккала мамлакат ҳам хавфсиз ҳисобланмайди, чунки у ердан дезертирларни Россия махсус кучлари тутиб олиб кетган ҳолатлари мавжуд.
Мавзуга оид
00:33 / 13.12.2024
Финландия сафарбарликдан қочган россияликларга бошпана бермай қўйди
11:08 / 10.12.2024
2015 йилдан бери Сурияда 540 нафардан ортиқ Россия ҳарбийси ҳалок бўлди
21:19 / 09.12.2024
Украина расмийлари Telegram иловасидан фойдаланишни камайтирди – ОАВ
18:06 / 09.12.2024