Ўзбекистон очлик даражаси энг паст бўлган давлатлар қаторига кирди
Республикада озиқ-овқат билан боғлиқ катта муаммолар йўқлиги тан олинди.
Глобал очлик индексининг (Glodal Hunger Index) янгиланган рейтингида Ўзбекистон биринчи ўринда қайд этилган 22 давлат орасидан жой эгаллади. Шу тариқа, мутахассислар бу республикада озиқ-овқат билан боғлиқ катта муаммолар йўқлигини тан олди.
Қайд этилишича, якуний балл қанча паст бўлса, мамлакатда тўйиб овқатланмайдиган фуқаролар шунчалик кам ҳисобланади. Тадқиқот тўртта мезонга, жумладан, кам овқатланиш, болалар бўйининг ўсиши, беш ёшгача бўлган болалар ўлими ва очликдан силласи қуриганлар ҳақидаги кўрсаткичларга асосланади.
Рейтингнинг етакчилари беш баллдан кам тўплаган давлатлар бўлди. Шундай қилиб, Ўзбекистонда умумий аҳолининг 2,5 фоиздан камроғи тўйиб овқатланмайди. Шунингдек, болаларнинг 6,5 фоизида ўсиш секинлашган, 2,4 фоизида эса силласи қуриш аломатлари кузатилган. Беш ёшгача бўлган болалар ўлими даражаси 3,1 фоиздан ошмайди.
Очлик билан боғлиқ муаммолар бўлмаган мамлакатлар орасида собиқ итттифоқнинг бошқа вакиллари ҳам бор: Литва, Латвия, Эстония, Беларус, Гуржистон ва Россия.
Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари билан боғлиқ вазият қуйидагича: Қозоғистон 25-ўрин, Қирғизистон 36-ўрин, Туркманистон 50-ўрин, Тожикистон 65-ўрин. Бироқ, бу мамлакатларнинг деярли барчаси очлик даражаси «паст» бўлган иштирокчилар рўйхатида, фақат Тожикистон «мўътадил» тоифада.
Афғонистон 127 иштирокчи орасида 116-ўринни эгаллади. Бу шуни англатадики, мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотлари билан боғлиқ салбий вазият мавжуд: тўйиб овқатланмайдиганлар сони умумий аҳолининг 30,4 фоизини ташкил қилади. Бундан ташқари, беш ёшгача бўлган болаларнинг 44,6 фоизининг ўсиши заиф, 3,6 фоизи эса силласи қуриган. Болаларнинг 5,8 фоизи эса беш ёшгача яшамайди.
Афғонистондан ташқари, «жиддий» очлик муаммолари бор мамлакатлар тоифасига Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш, Шимолий Корея ва Сурия ҳам киритилган.
Индекснинг энг қуйи қисмида вазият «ташвишли» деб ҳисобланган мамлакатлар жойлашган. Бу ерда Африка вакиллари - Чад, Жанубий Судан, Сомали, Мадагаскар, шунингдек, Осиёдан Яман жой олган.
Мавзуга оид
17:38
Ўзбекистон жиноий даромадларни легаллаштириш рейтингида 81-ўринни эгаллади
10:26
Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсишни таъминлашнинг янги тизими йўлга қўйилади
21:28 / 19.12.2024
2025 йилда 43 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштириш кўзда тутилмоқда
21:11 / 19.12.2024