Ўзбекистон | 21:21 / 17.10.2024
4753
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг ШҲТ бюджетидаги улуши маълум бўлди

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) бюджети 10 та аъзо давлат улуши асосида шакллантирилади.

Фото: ТАСС

Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) бюджетидаги улуши 12,6 фоизни ташкил қилади. Бу ҳақдаги маълумотлар Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев томонидан имзоланган фармонда келтирилган.

Фармон билан 2017 йил 1 декабрдаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бюджетини шакллантириш ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги битимга илова қилинган Баённомага ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Баённома лойиҳаси маъқулланган.

Унга кўра, аъзо давлатларнинг ШҲТ бюджетидаги улуши қуйидагича бўлади:

- 17,6 фоиз - Хитой Халқ Республикаси;

- 17,6 фоиз - Россия Федерацияси;

- 15,2 фоиз - Қозоғистон Республикаси;

- 12,6 фоиз - Ўзбекистон Республикаси;

- 7,6 фоиз - Қирғизистон Республикаси;

- 6 фоиз - Тожикистон Республикаси;

- 5,9 фоиз - Ҳиндистон Республикаси;

- 5,9 фоиз - Покистон Ислом Республикаси;

- 5,8 фоиз - Беларус Республикаси;

- 5,8 фоиз - Эрон Ислом Республикаси.

Фармонда ШҲТ бюджетининг ҳажми ҳақида маълумот берилмаган.

ШҲТ бюджетининг ҳажми очиқ эълон қилинадиган маълумот эмас. Бу бир неча омилларга боғлиқ:

- Динамик бюджет: ШҲТ бюджети ҳар йили шакллантирилади ва унинг ҳажми ташкилотнинг қабул қилинган дастурлари, лойиҳалари ва мақсадларига қараб ўзгариши мумкин;

- Баъзи маълумотларнинг махфийлиги: Баъзи молиявий тафсилотлар ташкилотнинг ички маълумотлари сифатида кўриб чиқилиши мумкин ва умумий эълон қилинмайди;

- Хусусий иштирок тамойили: ШҲТ бюджети аъзо давлатларнинг бадаллари асосида шакллантирилади. Ҳар бир давлатнинг умумий бюджетдаги улуши келишув асосида белгиланади ва вақт ўтиши билан ўзгариши мумкин.

Мавзуга оид