Зеленский: Курск областига КХДРнинг 11 минг ҳарбийси етиб келган
Украина раҳбари Киев ҳамкорлари Шимолий Корея аскарларининг Россия томонидаги урушда қатнашиш учун Россия чегараси ҳудудида тўпланишига муносабат билдирмаганидан норози.
11 минг шимолий кореялик ҳарбий хизматчи Россия Федерацияси томонида Украинага қарши урушда қатнашиш учун Россиянинг Курск областига етиб келди. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский 4 ноябр, душанба куни кечки видеомурожаатида мамлакат Мудофаа вазирлиги разведка бош бошқармаси ва Ташқи разведка хизмати хабарларига таяниб маълум қилди. «Шимолий кореяликлар сони ортганини кўряпмиз, аммо шерикларимиз муносабати ошганини кўрмаяпмиз», — дея шикоят қилди Украина раҳбари.
Қўшма Штатлар, шунингдек, Украина билан чегарадош Россия ҳудудидаги Шимолий Корея кучлари сонига ўз баҳосини берди. Вашингтон маълумотларига кўра, Курск областида КХДРнинг 10 мингга яқин ҳарбий хизматчиси бор, деди АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Метю Миллер. 31 октябрда Вашингтон саккиз минг киши ҳақида гапирган эди.
РФ ва КХДР ТИВ раҳбарлари Москвада «стратегик маслаҳатлашувлар» ўтказади
Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Чой Сонг Хи Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан стратегик маслаҳатлашувлар ўтказиш учун расмий ташриф билан Москвага келади. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова брифингда маълум қилди.
«Июн ойида Пхенянда бўлиб ўтган Россия-Корея саммитида эришилган келишувга мувофиқ, КХДР ташқи ишлар вазири Чой Сонг Хи расмий ташриф билан Москвага келади. У Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан стратегик маслаҳатлашувлар ўтказади», — деди дипломат.
Унинг сўзларига кўра, ташриф тафсилотлари ва саналари ҳақида қўшимча маълумот берилади.
Мавзуга оид
21:42 / 23.12.2024
WP: Украина ҳукумати уруш 2025 йилда тугашига ишонмоқда
18:44 / 21.12.2024
Зеленский бир қатор украиналик дипломатларни ишдан олди
07:55 / 20.12.2024
Зеленский Путиннинг «Орешник» билан «дуэл» ҳақидаги сўзларини танқид қилди
13:55 / 18.12.2024