«Трамп урушларни тўхтата олмайди» – америкалик сиёсатшунос Женнифер Брик
АҚШдаги президент сайлови олдидан ҳам демократлар, ҳам республикачилар номзоди дунёдаги урушларни тўхтатишини айтиб, бонг урди. Ҳаррис Ғазодаги урушни тугатишини айтса, Трамп Украина можаросини бир кундаёқ ҳал қилишини таъкидлаб, омма эътиборини торта олди.
Питсбург университетининг халқаро муносабатлар бўйича профессорига кўра, бу қуруқ гап. Доналд Трамп урушларни тўхтата олмайди.
Икки йиллик сайловолди кампаниясида собиқ президент Трампни машҳур қилган мавзулардан бири — Украина уруши эди. Сиёсатчи бундан пухталик билан фойдаланди, Ҳаррис ва Байден бошқарувини Американинг «энг қора кунлари» деб атади. Бундан ташқари, Трамп президентликка сайланса, Украинадаги урушни бир кундаёқ тугатишини айтиб, омма эътиборини жиддий қозонди. Бунга демократлар, хусусан Байден ва Ҳаррис жавоб берар экан, Трампнинг ҳокимиятга келиши — Украина зарарига ўйнашини башорат қилганди. Шунингдек, Ҳаррис дебатда Трамп Украинани Россияга бериб юборишини айтиб, жиддий танқид ёғдирди. Трампнинг ўзи эса агар у президент бўлганида на Украина, на Ғазодаги уруш аслида бошланмаслигини айтиб келади.
Сайлов олдидан икки номзод ҳам уруш тугатар таклифларини берди. Ҳаррис Ғазодаги урушни якунлашга ваъда берди, Трамп эса Украинадаги. Пенсилвания штати Питсбург университетининг халқаро муносабатлар бўйича профессори Женнифер Брик Муртазашвили фикрича, Трамп бунга қодир эмас. Сиёсатшунос на Ҳаррис ва на Трамп урушлар олдида заифлигини айтади.
— Сайловдан аввал икки номзод ҳам ҳозир бўлаётган урушларни тўхтатаман, дея ваъда берди. Ҳаррис Ғазодаги, Трамп эса Украинадаги урушни тўхтатишини электоратга айтди. Хўш, улар урушни тўхтата оладими?
— Йўқ, улар буни қилолмайди. Бу урушларда АҚШнинг ўзи ҳам курашяпти. Икки сиёсатчи ҳам фақат АҚШнинг ўзини маълум маънода тўхтатиши мумкин, лекин масалан, Украинадаги урушни якунлаш учун украин халқи билан гаплашиш керак. Улар ойлардан бери аслида урушнинг тугашини кутишяпти. Аммо бунинг учун ўз ҳудудларини Россияга беришларига тўғри келади. Худди шундай кайфият Ғазода ҳам ҳукмрон. Масалан, исроилликлар ва фаластинликлар уруш тугашини истайди. Лекин Ҳарриснинг бу борадаги позицияси Байденникидан кескин фарқ қилди.
Украинага қайтсак, Трамп урушни тугатишини айтмоқда, лекин қандай қилиб, у нимани назарда тутяпти, бунга аниқ тариф бергани йўқ. Бир неча ҳафта илгари президент Зеленский АҚШда, Вашингтонда эди. Трамп ўшанда коллектив Ғарб ортиқ бу уруш учун пул тикмаслигини айтди. Унинг шу гаплари ҳам кўплаб америкаликларга ёқиб тушди, илҳомлантирди. Трампга кўра, у ҳам Путинни, ҳам Нетаняҳуни урушни якунлашга кўндиради. Мен унинг бу гапларига ишонмайман, кўндира олмайди, — деди Женнифер Брик Муртазашвили.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги президент Жо Байден шу кунларда Украинага сўнгги 6 млрд доллардан ортиқ миқдордаги ёрдам пакетини ажратмоқчи. Киевга бу ёрдамни жўнатишда асосий тўсиқ эса — АҚШ ҳозир фақат мавжуд бўлган техникаларни жўната олади, янгиларини ишлаб чиқариш эса вақт талаб этади. Натижада, ажратилган ёрдамга мувофиқ ҳарбий асбоб-ускуналарни янги ишлаб чиқариш, уни етказиб бериш Трамп администрацияси даврига тўғри келади. Сайланган президент эса Киевга кўрсатилаётган ёрдамнинг танқидчиси. Бироқ ЕИ давлатлари Трамп сайланса-да, Украинага ёрдамни тўхтатиш ниятида эмас.
Мавзуга оид
13:17
Трамп Пентагон раҳбари ўринбосари лавозимига миллиардер Файнберг номзодини илгари сурди
12:54
Тоза ҳаво ва саломатлик учун – Калифорния штати 2035 йилдан фақат электромобиллар сотувига рухсат беради
10:43
Трамп Путин у билан Украина масаласида учрашмоқчи эканини маълум қилди
18:07 / 22.12.2024