«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий хизматчилари «Ҳанжар-2024» тактик ўқув машғулотларида турли жанговар қуроллардан отиш ва шартли аҳоли пунктида жанг олиб бориш ҳаракатларини машқ қилади.
Марказий ҳарбий округнинг «Фориш» тоғ полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий хизматчилари ўртасида ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқув машғулотлари бошланди.
Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, тантанали очилиш маросимидан сўнг Қозоғистон ҳарбий делегацияси раҳбарлари билан брифингда ўқув машғулот дастури бўйича режалар муҳокама қилинди.
Ўн кун давом этиши кўзда тутилган махсус-тактик ўқув йиғинида кўплаб амалий машқлар бўйича ўзаро тажриба алмашишга келишиб олинди.
Хусусан, «Ҳанжар-2024» махсус-тактик ўқуви давомида икки давлат ҳарбий хизматчилари турли жанговар қуроллардан отиш, шартли аҳоли яшаш ҳудудида жанг олиб бориш ва ҳаракатларни таҳлил қилиш жараёнларини амалга оширади.
Мавзуга оид
18:40 / 27.12.2024
The Times AZAL самолёти ҳалокатига оид янги тафсилотларни баён қилди
17:09 / 27.12.2024
Azerbaijan Airlines Россиянинг 10 та шаҳрига парвозларни тўхтатди
16:36 / 27.12.2024
Озарбойжон президенти маъмурияти Чеченистоннинг қурбонларнинг оилаларига ёрдамини рад этди
14:01 / 27.12.2024