Ўзбекистон | 09:07 / 06.12.2024
21539
2 дақиқада ўқилади

Анвар Алимов янги лавозимга тайинланди

У муқаддам соғлиқни сақлаш вазири, вазир ўринбосари лавозимларида ишлаган, 2020 йилдан буён Тошкент шаҳар ССБ бошлиғи эди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Алимов Анвар Валиевич Академик Ё. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Анвар Алимов 1955 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1978 йилда ҳозирги Тошкент педиатрия тиббиёт институтини тамомлаган.

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими, тиббиёт фанлари доктори.

Меҳнат фаолиятининг илк даврида Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида декан, кейинроқ Ўзбекистон Республикаси президенти девонида консултант, етакчи консултант (1994-1999), Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори (2000-2009), Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари (2009-2012) каби масъул лавозимларида ишлаган.

2012-2016 йилларда соғлиқни сақлаш вазири бўлган, бундан ташқари, 2006-2020 йилларда ҳам Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори ҳисобланган.

Профессор Анвар Алимов 2020 йилдан ҳозирга қадар Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Мавзуга оид