Ўзбекистон | 11:11 / 10.12.2024
16890
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 11 декабр куни қандай об-ҳаво кутилмоқда?

«Ўзгидромет» 11 декабр, чоршанба куни кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –6...–8, кундузи +1...+3 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –8...–13, кундузи 0...–5 даража бўлади.

Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –6...–11, кундузи 0...–5 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –5...–10, кундузи –2...+3 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –5...–10, кундузи 0...+5, баъзи жойларда –2 даража бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –3...–8, кундузи +2...+7 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5–10 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –5...–10, кундузи –3...+2 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –13...–18, кундузи 0...–5 даража бўлади.

Мавзуга оид