БАА Ўзбекистондан ем-хашак импорт қилишга қизиқиш билдирди
Бирлашган Араб Амирликлари пойтахтида "Бутунжаҳон озиқ-овқат хавфсизлиги саммити" (Global Food Security Summit) бўлиб ўтди.
БАА вице-президенти Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён кўмагида уюштирилган тадбир очлик ва қурғоқчил шароитда қишлоқ хўжалиги биохавфсизлигини таъминлашга қаратилган бўлиб, Яқин Шарқда илмий ва инновацион йўналишдаги йирик тадбирга айланиши кутилмоқда.
Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон элчихонаси раҳбарияти ва дипломатлари иштирок этишди.
Ўзбекистон вакиллари қатор йирик чакана савдо компаниялари ва қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият олиб бораётган корхоналар билан музокара ўтказдилар. Жумладан, ADCOOP компанияси вакиллари билан Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилиш ва компания дўконларида сотиш масалалари муҳокама қилинди.
БАА томони Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифати ва таъмини юқори баҳолади ҳамда ушбу маҳсулотларни тизимли импорт қилишга қизиқиш мавжудлиги таъкидланди.
Хориж томонига ҳозир кунда озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича яратилган тизим ва имкониятлар ҳақида маълумотлар етказилди.
Шунингдек, дипломатлар БААнинг Emirates food and industries компания вакиллари билан Ўзбекистондан ем-хашак импорт қилиш масалалари юзасидан музокара ўтказдилар.
Амирликлар томони Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, хусусан маккажўхори, беда ва бошқа ем-хашак маҳсулотларни импорт қилишда қизиқиш билдирди.
Бундан ташқари, БАА Тадбиркорлар уюшмаси, Lulu Group ва бошқа компаниялари билан икки томонлама алоқаларни йўлга қуйиш бўйича учрашувлар ўтказилди.
Мавзуга оид
15:24
“Вертолётда келиб, кўзимизни боғлаб олиб кетишди” — БААда ҳибсга олинган ўзбекистонлик
15:32 / 09.12.2024
Ўзбекистондан БААга ишлаш учун мутахассисларни жалб этиш бўйича келишувга эришилди
15:44 / 06.12.2024
БААда яна 9 ўзбекистонлик ушланди. Улар билан 11 кундан буён ҳеч ким кўриша олмаяпти
23:39 / 02.12.2024