Жаҳон | 12:32 / 10.12.2024
5898
3 дақиқада ўқилади

Bloomberg АҚШдан РФга микрочипларни етказиш схемаси ҳақида маълум қилди

Россия ҳарбийлари марказлашмаган тартибда АҚШдан чипларга буюртма беради ва мижоз қаердан экани Америка компаниясидан яширилади, деб ёзади Bloomberg.

Фото: Reuters

Россия ҳарбийлари АҚШдан қурол ясашда ишлатиладиган чипларни сотиб олишнинг «ажабланарли даражада оддий» усулини топди, деб топди Bloomberg. 9 декабр, душанба куни чоп этилган суриштирувга кўра, бунинг учун Россия Федерациясидаги дистрибюторлар Texas Instruments (TI) Америка ишлаб чиқарувчиси онлайн-каталогини клонлашди.

Россия дистрибюторлари расмий TI онлайн-дўконидаги маълумотларни ўз веб-сайтларига интеграциялашган, бу эса маҳсулотнинг охирги харидорини тасдиқлашни талаб қилмайди. Bloomberg нашри ёзишича, «ўтказиш» сайтлари орқали Россия Федерацияси компаниялари марказлаштирилмаган тартибда чипларга «бир неча марта босиш орқали» буюртма беришади ва уларни учинчи мамлакатлар орқали кичик партияларда олишади. Буюртмаларнинг келиб чиқиши Америка компаниясидан яширин бўлиб чиқади.

Журналистларнинг ҳисоб-китобларига кўра, жорий йилнинг январ-август ойларида ушбу схема бўйича 6 миллион долларлик яримўтказгич маҳсулотлари харид қилинган бўлиб, шундан 4 миллион доллари айнан ҳарбий-саноат комплекси эҳтиёжларига йўналтирилган. Етказиб бериш ва тўлаш учинчи давлатлар орқали амалга оширилди ва чиплар Россияга Sea Global SCM юк компанияси ҳамда «Аэрофлот» томонидан етказилган. Бу нисбатан оддий чиплар Россиянинг қурол ишлаб чиқариш қобилиятида марказий рол ўйнайди, дея қайд этади агентлик.

АҚШ ҳукумати чип ишлаб чиқарувчиларни ўз технологияларини Россия ҳарбийлари қўлидан сақлашда эҳтиёт бўлишлари кераклиги ҳақида огоҳлантирди. Сентябр ойида бўлиб ўтган эшитувларда сенатор Ричард Блюментал компаниялар «Россияга технологиялардан фойдаланишдан фойда олишига била туриб тўсқинлик қилмаяпти», деб таъкидлаган эди.

Россия 2023 йилда 1,7 млрд долларлик Америка ва Европа чипларини олиб кирди

Bloomberg агентлиги январ ойида Россия божхона маълумотларига таяниб, Россия армиясининг Украинадаги урушига қарши кураш технологиясини қўлга киритишига йўл қўймайдиган чекловларга қарамай, Россия 2023 йилда 1,7 миллиард долларлик замонавий Америка ва Европа чипларини импорт қилгани ҳақида хабар берди.

Июл ойида Германиянинг Süddeutsche Zeitung (SZ) газетаси, NDR ва WDR телеканаллари, Франциянинг Le Monde газетаси ва Украинанинг Trap Aggressor лойиҳаси суриштирув эълон қилди, унга кўра Россия армияси билан ҳамкорлик қилган «Промтех» компаниялар гуруҳи 2023 йилда деярли 8 миллион долларлик иккиламчи мақсадларда ишлатиладиган товарларни АҚШдан, шунингдек, Германия ва бошқа Европа Иттифоқи давлатларидан импорт қилган.

Мавзуга оид