Жаҳон | 21:10 / 10.12.2024
25998
2 дақиқада ўқилади

Исроил Сурия денгиз флотини бутунлай йўқ қилди

Исроил қўшинлари «Сурия ва Жўлан тепаликлари ўртасидаги» буфер зонани мустаҳкамлаётгани таъкидланмоқда.

Фото: Aaref Watad/AFP/Getty Images

Исроил Ҳарбий денгиз кучлари 9 декабр оқшомида ўтказилган операция давомида Сурия Ҳарбий денгиз кучларини йўқ қилди. Бу ҳақда Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац маълум қилди.

Исроил мудофаа вазирининг айтишича, Исроил қўшинлари «Сурия ва Жўлан тепаликлари ўртасидаги» буфер зонани мустаҳкамламоқда. Кац Исроилга ҳар қандай таҳдиднинг олдини олиш учун Сурия жанубида Исроил кучларининг доимий иштирокисиз «стерил мудофаа зонаси» яратишга чақирди.

Исроил қўшинлари, ОАВ хабарларига кўра, 9 декабр куни Суриядаги, жумладан, Ҳама ва Ҳомс вилоятлари, шунингдек, Россия ҳарбий базалари жойлашган Лазқиядаги (Латақия) 250 дан ортиқ ҳарбий объектларга ҳужум қилган.

Суриянинг Тартус шаҳрида жойлашган Россия ҳарбий кемалари Башар Асад ҳокимиятдан ағдарилганидан сўнг, базани тарк этиб, Ўртаер денгизида қирғоқдан 13 километр узоқликда жойлашган.

Исроил армияси Сурияда Асад режимининг ағдарилиши фонида Жўлан тепаликларидаги буфер зонага ўз кучларини жойлаштирди. Исроил мудофаа кучлари Исроил фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш учун чегарани мустаҳкамлаётганини айтди.

БМТ Исроилни Суриядаги ҳарбий амалиётларни тўхтатишга чақирди.

Мавзуга оид