Жаҳон | 08:02 / 13.12.2024
6755
2 дақиқада ўқилади

Трамп АҚШ ракеталари билан Россия ичкарисига зарбалар беришга қарши чиқди

АҚШ сайланган президенти Байден маъмуриятининг Украинага Россияга узоқ масофага мўлжалланган қуроллар билан зарба йўллашга рухсат берган қарори ҳақида: «Биз шунчаки бу урушни кучайтирмоқдамиз ва уни янада ёмонлаштиряпмиз», деди.

Фото: AFP

АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп Украинага Россия ҳудудига узоқ масофали АҚШ ракеталари билан ҳужумлар уюштиришига «қатъий» қарши чиқди. Бу ҳақда у 12 декабр, пайшанба куни «йил одами» деб тан олиниши муносабати билан чоп этилган Time журналига берган интервюсида айтиб ўтди.

«Россияга юзлаб километр ичкарига ракеталар учиришга мутлақо қўшилмайман. Биз шунчаки бу урушни кучайтирмоқдамиз ва уни янада ёмонлаштиряпмиз», — дея Трампнинг сўзларини келтиради нашр.

Украинани қўллаб-қувватлаш тўхтатиладими деган саволга, сайланган президент ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларда Америка ёрдамидан Россияга қарши босим ўтказиш воситаси сифатида фойдаланишини айтди. «Мен келишувга эришмоқчиман ва бунинг ягона йўли — Киевга ёрдамни рад этмаслик», — деди у.

Трамп: Украинадаги урушни тугатиш устувор вазифа бўлади

Украинадаги уруш имкон қадар тезроқ тўхтатилиши керак, бу АҚШ ташқи сиёсатининг устувор йўналишига айланади. Бу ҳақда АҚШ сайланган президенти Доналд Трамп 11 декабр куни чоп этилган Франциянинг Paris Match журналига берган интервюсида айтиб ўтди. Суҳбат 7 декабр куни Парижда ўтказилди, у ерга Трамп Нотр-Дам соборининг реставрациядан сўнг очилишига келган. Суҳбатнинг асосий қисми ушбу воқеа, АҚШ-Франция муносабатлари, миграция ва Яқин Шарқдаги можароларга қаратилди.

Доналд Трамп Украина ҳақида гапирар экан, 2025 йил январида Оқ уй раҳбари лавозимига киришганидан сўнг Украинадаги урушни тугатишни ташқи сиёсатининг устувор йўналишига айлантириш ниятида эканини айтди. «Менимча, биз Россия билан Украина муаммосини ҳал қилишимиз керак», деб тушунтирди у. Яқин Шарқ ҳам «катта устувор масала» бўлса-да, у ердаги вазият Украинадагига қараганда «мураккаб эмас», деди Доналд Трамп.

Мавзуга оид