Хитой халқаро брендлар учун ортиқ имкониятлар мамлакати эмасми?
Бир неча йиллар давомида Хитой Ғарб компаниялари учун улкан имкониятлар мамлакати эди – катта бозор, арзон ишчи кучи ва ўсувчи иқтисодиёт. Лекин бу давр ортда қолган бўлиши мумкин. The Economist'нинг ёзишича, иқтисодий ўсишнинг секинлашуви, маҳаллий рақобатчиларнинг кучайиши ва геосиёсий кескинлик Ғарб брендлари учун Хитойнинг жозибасини пасайтирмоқда.
Хитой иқтисодиётидаги стагнация – асосий муаммо бўлиб қолмоқда. Уй-жой бозоридаги инқироз истеъмолчиларнинг харажат қилишни камайтиришига олиб келди. Ҳукумат иқтисодиётни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилмоқда, лекин бу саъй-ҳаракатлар ҳозирча самарасиз кўриняпти.
Ушбу фонда General Motors каби бир нечта йирик компаниялар Хитойдаги заводларини ёпишини эълон қилди. Айни пайтда, маҳаллий компаниялар халқаро брендларга жиддий рақобат таклиф қилмоқда.а Масалан, кофешоплар бозорида маҳаллий Luckin Coffee бренди арзонлиги ва бошқа айрим устунликлари билан Sturbucks'ни ортда қолдирмоқда.
Ғарб компаниялари олдидаги яна бир чақириқ – Хитой брендларининг технология соҳасидаги устунликка яқинлашиб қолгани бўлмоқда. Huawei ва BYD каби маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўзининг ҳам технологик жиҳатдан замонавий, ҳам арзон маҳсулотларини таклиф этмоқда, бу эса хориж брендларининг рақобатлашишини қийинлаштиряпти.
Ишлаб чиқаришини Хитойга кўчирган халқаро брендлар учун сиёсий кескинлик ҳам етарлича бошоғриқ бўляпти. АҚШ томонидан Хитой компанияларига нисбатан жорий этилган санкциялар ва Хитойнинг жавоб чоралари, масалан, Nvidia'га нисбатан текширувлар Ғарб компанияларига босимни оширмоқда.
The Economist'нинг хулоса қилишича, рақобатнинг кучайиши ва иқтисодий шароитнинг ёмонлашиши Ғарб компаниялари учун Хитойдаги фаолиятини давом эттиришни боргани сари мураккаб қилиб қўйяпти. Бир пайтлар имкониятлар мамлакати бўлган Хитой энди кўплаб халқаро брендлар учун аввалгидек осонроқ даромад топиш ўлкаси эмас.
Мавзуга оид
11:25
Хитойда 2024 йилнинг энг яхши автомобиллари эълон қилинди
21:44 / 22.12.2024
Хитойда дунёдаги энг катта сувости туннелининг қурилиши якунланди
17:13 / 20.12.2024
Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилишининг бошланиш санаси маълум бўлди
12:46 / 20.12.2024