Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг 15-пакетини қабул қилди
Санкциялар рўйхатидан 54 нафар жисмоний шахс ва 30 та юридик шахс ўрин олди. Улар орасида КХДРнинг юқори мартабали икки амалдори ҳам бор.
Европа Иттифоқи кенгаши Россияга қарши иқтисодий ва индивидуал санкцияларнинг 15-пакетини қабул қилди. Бу ҳақда ЕИ кенгаши сайти орқали хабар қилинди.
«Ушбу чора-тадбирлар Европа Иттифоқи санкцияларини четлаб ўтиш муаммосини ҳал қилишга ва Путиннинг соядаги флоти ҳамда Россия ҳарбий-саноат комплексини заифлаштиришга қаратилган», — дейилади хабарда.
Санкциялар рўйхатидан 54 нафар жисмоний шахс ва 30 та юридик шахс ўрин олди. Улар орасида Киевдаги «Охматдет» болалар шифохонасига берилган зарбага масъул ҳарбий бўлинма, энергетика компанияларининг топ-менежерлари, КХДРнинг юқори мартабали икки амалдори ҳам бор.
Бундан ташқари, Россиянинг соядаги флотига боғлиқ мудофаа корхоналари ва кемасозлик компанияларига нисбатан ҳам санкциялар қўлланди. Санкциялар рўйхатидан Россия нефтини ташиш билан шуғулланган учта мамлакатнинг 52 та танкери ўрин олди. Шу билан бирга Россияга иккиламчи мақсадли товарларни етказиб беришга алоқадор Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Сербия ва БААнинг 32 та компаниясига ҳам чекловлар қўлланди.
ЕИ кенгаши хабарида таъкидланишича, Евроиттифоқ Хитойдаги турли ўйинчиларга нисбатан биринчи марта «тўлақонли» (сафарларига тақиқ, активларининг музлатилиши ва иқтисодий ресурслар тақдим этилишига тақиқ) санкциялар жорий этган.
Бундан ташқари, ЕИ кенгаши Европа Иттифоқида санкцияларга боғлиқ Россия арбитраж судлари чиқарган қарорларни тан олмаслик ва бажармасликни белгилади.
Эслатиб ўтамиз, Россияга қарши санкцияларнинг 14-пакети 2024 йил июнида маъқулланган эди. Ушбу пакет билан Россия суюлтирилган газининг Европа портлари орқали транзитига чекловлар киритган ва учинчи мамлакатларда «шуъба» корхоналари бўлган компанияларга икки томонлама мақсадларга мўлжалланган технологияларни Россияга қайта экспорт қилишга рухсат бермаслик мажбуриятини юклаган эди.
Мавзуга оид
00:45
Туркия ТИВ раҳбари Сурияга қарши санкцияларни тезроқ бекор қилишга чақирди
22:44 / 22.12.2024
ЕИ Украинага қарши бошланган урушга уч йил тўлиши муносабат билан Россияга қарши янги санкциялар тайёрламоқда
21:05 / 22.12.2024
Қатар Европага газ етказиб беришни тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилди
21:33 / 20.12.2024