Тўрт вилоятда газ ва электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Наманган, Самарқанд, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янги Наманган тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар М.Х. ва Д.А. “Бунёдкор” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, 245,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Шу каби, департаментнинг Тойлоқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Q.A. МЧЖ раҳбари Б.Ш. “Адас” МФЙ ҳудудидаги ғишт ишлаб чиқариш цехида ўзбошимчалик билан газ тармоғига тўғридан тўғри уланиб, 186,1 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Департаментнинг Олтиариқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда S.O. фермер хўжалиги раҳбари С.О. сув насосларини электр энергиясига ўзбошимчалик билан улаб, 141,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Департаментнинг Узун тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда Y.A. МЧЖ бошқарувчиси Х.Я. “Янги ҳаёт” МФЙ ҳудудидаги умумий овқатланиш шохобчасида ўрнатилган электр ҳисоблагичга ташқи таъсир ўтказиб, 101,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
21:05 / 22.12.2024
Қатар Европага газ етказиб беришни тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилди
13:29 / 22.12.2024
Самарқандда табиий газ ва электрдан қарздорликни йўқ қилиб бермоқчи бўлган ходимлар ушланди
15:57 / 21.12.2024
Ўзбекистонда газ, нефт ва бензин ишлаб чиқариш камайишда давом этяпти
07:40 / 21.12.2024