Одам савдоси жинояти учун жазо чоралари кучайтирилмоқда
Одам савдоси жиноятини ҳомиладор аёлга нисбатан содир этганларга оғирроқ жазо чораларини белгиловчи ўзгартиришлар киритилади.
Сенатнинг иккинчи ялпи мажлисида «Одам савдоси жинояти учун жазо чоралари кучайтирилаётганлиги муносабати билан Жиноят кодексининг 135-моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қонун муҳокама қилинди.
Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, одам савдосига қарши курашиш, ундан жабрланган шахсларни ҳар томонлама ҳимоя қилиш борасида тизимли ишлар олиб борилаётгани таъкидланди.
Натижада одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги ишлар тизимлаштирилиб, ушбу жиноятдан жабрланганларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, хориждаги Ўзбекистон фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Ўғирлаш, зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ёхуд мажбурлашнинг бошқа шаклларини қўллаш орқали одам савдоси жиноятини содир этганлик учун жазо чораси кучайтирилаётганлиги алоҳида таъкидланди.
Бундан ташқари, муҳокама давомида қонун билан одам савдоси жиноятини ҳомиладор аёлга нисбатан содир этган шахсларга оғирроқ жазо чораларини белгиловчи ўзгартиришларни киритиш таклиф этилаётганлиги қайд этилди.
Сенаторлар томонидан мазкур қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши одам савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олишга, уларга қарши самарали курашишга, бундай қилмишлар учун мутаносиб жазо чоралари белгиланишига, қолаверса, болалар ва хотин-қизлар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишга хизмат қилиши қайд этилди.
Муҳокама якунида қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Мавзуга оид
18:38 / 11.12.2024
Марказий Осиёда одам савдоси кўрсаткичлари пасаймаяпти – БМТ
11:34 / 09.12.2024
“Озодликнинг қадрини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди” — афв этилганлар ҳикояси
19:17 / 28.11.2024
Саккиз йилдан бери қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда қўлга олинди
15:24 / 25.11.2024