Трампни тергов қилган махсус прокурор истеъфога чиқди
Жек Смит лавозимини тарк этди, у «президент дахлсизлиги» ҳақидаги Олий суд қарори туфайли Трампга қарши терговни давом эттира олмайди.
Махсус прокурор Жек Смит Доналд Трамп инаугурациясидан бир неча кун олдин ўз лавозимини тарк этди, деб хабар берди Axios. Бош прокурор Меррик Гарланд уни 2022 йил ноябрида Трампга қарши иккита ишни кўриб чиқиш учун тайинлаган эди.
Axios ёзганидек, республикачининг сайловдаги ғалабаси «ҳар икки ишнинг келажагини хавф остига қўяди». Биринчиси, сайловга аралашиш, иккинчиси, махфий ҳужжатларни нотўғри сақлаш билан боғлиқ. Бу ишларнинг истиқболи Олий суднинг «президент дахлсизлиги» ҳақидаги қарори билан бузилади.
Аввалроқ АҚШ суди Жек Смитнинг Трампга нисбатан тергов бўйича ҳисоботини нашр этишни вақтинча блоклаган эди. Бироқ, апелляция суди ҳисобот эълон қилиниши мумкин деган қарорга келди.
Трамп қайта сайланганидан сўнг, Смит Адлия вазирлиги расмийлари билан Трампнинг иккита жиноят ишини қандай бекор қилиш ҳақида музокаралар олиб борди. Адлия вазирлиги «амалдаги президент жавобгарликка тортилмайди» деган сиёсатга узоқ вақтдан бери амал қилади.
Трамп, шунингдек, агар яна президент бўлса, Смитни «икки сония ичида» ишдан бўшатишга ваъда берган эди.
Мавзуга оид
20:26 / 12.01.2025
Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашувга тайёргарлик бошланганини айтди
19:58 / 12.01.2025
Лос-Анжелесдаги ёнғин келиб чиқишининг техноген сабаби ўрганилади
10:56 / 11.01.2025
Трампга Гренландия нима учун керак?
10:31 / 11.01.2025