Жаҳон | 10:04
865
2 дақиқада ўқилади

ЕК Илон Маскни Германия сайловларига аралашмаслик ҳақида огоҳлантирди

Европа комиссари Хенна Вирккунен X'га қарши Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонун бузилгани бўйича даъво берилганини эслатди, бироқ Илон Маскнинг Алис Вайдел билан суҳбатида айтганлари сўз эркинлигига тегишли эканлигини тан олди.

Фото: picture alliance/dpa

Еврокомиссия раиси ўринбосари Хенна Вирккунен америкалик тадбиркор, Tesla ва SpaceX компаниялари раҳбари Илон Маскни Германия Бундестагига сайловлар олдидан сайлов кампаниясига аралашмаслик ҳақида огоҳлантирди. 13 январ, душанба куни чоп этилган Frankfurter Allgemeinen Zeitung газетасига берган интервюсида технологик суверенитет бўйича комиссар шундай деди: "Биз вазиятни диққат билан кузатиб боряпмиз".

«Мен кейинги қадамларни қўйишдан тортинмайман», деди у ва ҳозирча Европа Комиссияси Илон Маскнинг X ижтимоий тармоғи билан боғлиқ давом этаётган жараёнга эътибор қаратишини қўшимча қилди.

Бунда, X ижтимоий тармоғи Европа Иттифоқининг Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунини (DSA) бузаётганлиги ҳақидаги шубҳалар бўйича 2023 йил охирида берилган Европа Комиссиясининг даъвоси назарда тутилган. Қонун, бошқа нарсалар қаторида, интернет-платформаларнинг дезинформация тарқалишига ёрдам беришини тақиқлайди ва улардан сайловлар ва оммавий нутқлар учун хавфларни минималлаштиришни талаб қилади.

Илон Маск ва Алис Вайдел ўртасидаги суҳбат

9 январ куни АҚШ сайланган президенти Доналд Трампнинг ишончли одами бўлган миллиардер X'да ўнг популистик «Германия учун муқобил» (ГуМ) партиясидан Германия канцлери лавозимига номзод Алис Вайдел билан суҳбатлашди.

Вирккунен Маск ва Вайделнинг суҳбатини эшитмаганини тан олди. Аммо бу муҳим эмас, деди у: «Маск айтган нарса сўз эркинлиги остидадир». Айни пайтда, ЕИ Маскнинг интервюлари ёки постлари, шунингдек, радикал контент X'да ҳаддан ташқари реклама қилинмаслиги ёки фойдаланувчиларга тақдим этилмаслигини таъминлаши керак, деди у.

Мавзуга оид