Божхона юк декларациясини тўлдириш қоидалари ўзгармоқда
Иқтисодиёт ва молия вазирининг «Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи қабул қилинди.
Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қатор қўшимчалар киритилмоқда.
Хусусан, агар декларант жисмоний шахс бўлса, 14-графада («Декларант/божхона брокери») ушбу жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, унинг яшаш манзили, телефон рақами ва электрон почта манзили (мавжуд бўлса) кўрсатилади.
28-графада («Молия ва банк маълумотлари») божхона тўловларини тўловчи шахснинг СТИРи (жисмоний шахс бўлса, ЖШШИРи), божхона тўловлари Ўзбекистон норезиденти томонидан тўланганда божхона брокери ёки декларантнинг СТИРи (жисмоний шахс бўлса, ЖШШИРи) кўрсатилади.
Шунингдек, тўлов усулининг икки белгили ҳарфли «ВЗ» янги коди киритилмоқда. Ушбу код ҚҚСни божхона ва солиқ органлари ўртасида ўзаро ҳисобга олиш орқали тўлаш имконияти тақдим этилганда 47-графанинг («Божхона тўловларининг ҳисоби») «ТУ» устунида кўрсатилади.
Божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти тақдим этилганда, 48-графада («Тўловларни кечиктириш») бундай тўловларни тўлаш муддатлари, божхона тўловлари турлари ва тўлов суммалари кесимида кўрсатилади.
Агар бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти тақдим этилган божхона тўловларининг турлари ёки муддатлари бир нечта бўлса, ҳар бир маълумот алоҳида янги қаторда кўрсатилади.
Шунингдек янгиланган Божхона постлари таснифлагичи тасдиқланди.
Мавзуга оид
23:19 / 11.01.2025
Янги чеклов Ўзбекистонга автомобил олиб киришни 4 баробаргача қисқартириши мумкин. Қандай қилиб?
18:59 / 02.01.2025
Ўзбекистон Россиянинг энг йирик савдо шериклари қаторига кирди
20:06 / 31.12.2024
«Декларация ички қонунларимизни тўғрилашга қаратилган» – сиёсатшунос халқаро нормалар давлат ичида ишлаши ҳақида
08:10 / 26.12.2024