Франция Украинага қўшин киритиш бўйича яширин машқлар ўтказди
Франция қуруқликдаги кучларининг махфий машқлари Россиянинг Украинага бостириб киришини Беларус ҳудудидан қайтаришга қаратилган эди, деб ёзади Intelligence Online. Манёврларда уч мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилар иштирок этди.
Франция Украинага ўз қўшинларини киритиш эҳтимоли бўйича яширин ҳарбий машғулотлар ўтказди. Бу ҳақда 15 январ, чоршанба куни Intelligence Online нашри хабар берди. "Персей" (Persée) машқлари 2024 йилнинг кузида Франциядаги полигонда 10 кун давом этди ва махсус операциялар кучларининг (CAST) 3200 га яқин аскарини жалб қилди. Нашрнинг таъкидлашича, улар машқлар давомида Россия қўшинларининг Беларус ҳудудидан Украинага эҳтимолий зарбасини қайтаришни машқ қилишган.
Машқлар учун танланган ҳудуд ўз хусусиятларига кўра Киев шимолидаги Днипро дарёсининг бурилишига ўхшайди. Intelligence Online маълумотларига кўра, машғулотларнинг асосий мақсадлари дрон ва электрон уруш тизимларидан фойдаланишни машқ қилиш эди. Шу билан бирга, "Персей"нинг баъзи иштирокчилари FPV дронларининг етишмаслигидан норози бўлишди ва француз ишлаб чиқарувчиларининг ушбу турдаги дронни ишлаб чиқишда ортда қолаётганидан хавотир билдирдилар, дея қайд этади Intelligence Online.
Британия собиқ мудофаа вазирлари Украинага тинчликпарварларни юборишга чақирди
Буюк Британия ҳарбий ҳаракатлар тугаганидан кейин Украинага тинчликпарвар кучларини юбориши керак, деди Буюк Британиянинг собиқ мудофаа вазирлари Грант Шэппс (2023-24) ва Гэвин Уилямсон (2017-19) Британиянинг The Telegraph газетасига 12 январ куни берган интервюсида.
«Урушдан кейинги тинчликпарвар кучлар таркибида Британия қўшинларининг иштирок этиши, албатта, маъқул бўларди, лекин бу Украинага ҳақиқатда керак бўлган нарсанинг кичик бир қисми», — деди Шэппс. Унинг сўзларига кўра, Британия «ваҳший ва ноқонуний босқинга қарши» Украинани қўллаб-қувватлашда биринчи ўринда бўлган ва Лондон энди Киевга НАТОга аъзо бўлишига ёрдам бериши керак. «Камроқ нимадир нарса Украинанинг жасорати ва биз тарафдорлик қилаётган тамойилларга хиёнат бўлади», деди собиқ мудофаа вазири.
Ўз навбатида, Уилямсон Украинада тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш «ҳақиқий, жисмоний саъй-ҳаракатларни талаб қилишини» таъкидлади, шунинг учун ҳам у бу мамлакатга қўшин юбориш тарафдори. Унинг сўзларига кўра, келажакда «Украина хавфсизлиги ташқи томондан, НАТО ёки Буюк Британия каби ишончли ҳамкорлар сифатида кўриш мумкин бўлган давлатлар орқали қўллаб-қувватланиши» жуда муҳим.
Мавзуга оид
16:28
«Интизомли, содиқ ва қўрқув билмас куч». Украин ҳарбийлари шимолий кореяликлар ҳақида
14:07
Россия ва Украина «25 га 25» формуласи бўйича асирлар алмашди
21:59 / 15.01.2025
Урушнинг учинчи йили Украинага қандай таъсир қилди ва 2025 йилда мамлакатни нималар кутмоқда?
20:39 / 15.01.2025