Жаҳон | 19:23 / 12.10.2016
12138
2 дақиқада ўқилади

Туркия Гуленнинг Су-24 самолётини уриб туширишга алоқасини ўрганмоқда

Фото: © AP

Туркия терговчилари мухолифатдаги диний арбоб Фатҳуллоҳ Гулен тарафдорларининг 2015 йил ноябрь ойида Россиянинг Су-24 бомбардимончи самолётини уриб туширишга алоқасини ўрганиб чиқмоқда. Туркия бош вазири маслаҳатчиси Меҳмет Акаржнинг сўзларига кўра, бу Москва билан Анқара муносабатларига раҳна солиш учун тузилган махсус режанинг бир қисми бўлгани ойдинлашиб бормоқда. 

2015 йил ноябрида Туркия қирувчи самолёти Сурия осмонида Россиянинг Су-24 самолётини уриб туширгач, Россия ва Туркия ўртасидаги алоқалар ёмонлашган эди. 

"Самолётни йўқ қилишга буйруқ берганлар ва бу буйруқни бевосита амалга оширганлар Гулен билан алоқадорлиги учун қамоқхонада сақланмоқда. Шундай экан, улардан бу ҳақда албатта сўрашади. Менинг фикримча, ҳақиқатдан ҳам шундай бўлган", — деган Акаржа. 

"Бу умуман мамлакатга қарши тил бириктириш эди. Шундай мақсадлардан бири, унинг ташқи сиёсатига зарар бериш, хусусан Россия билан зиддиятни вужудга келтириб, икки мамлакат муносабатларини бузиш бўлган", — дея қўшимча қилган бош маслаҳатчи, "ҳозирда, бу аниқ бўлиб бораётган"ини таъкидлаган. 


 

Мавзуга оид