Жамият | 00:30 / 26.11.2016
11255
1 дақиқада ўқилади

Дубайда жонли гуллардан энг катта йўловчи самолёти нусхаси яратилди

Фото: Emirates Airline

БААнинг Emirates авиакомпанияси Дубайдаги "Мўъжизалар боғи" ходимлари билан бирга жонли гуллардан дунёдаги энг катта йўловчи самолёти Airbus A380’нинг нусхасини яратди. 

Emirates ушбу антиқа самолётнинг яратилиши жараёнини видеога олди. Таъкидланишича, бу "мўъжиза"ни яратиш учун ярим йил вақт кетган. Лойиҳа устида 200 дан кўпроқ одам кунига 10 соатдан ишлаган. 

Самолётнинг асл ўлчамидек бажарилган пўлат каркас 500 мингта жонли ўсимлик билан безатилган. "Гуллардан ясалган самолёт"нинг умумий оғирлиги 100 тоннани ташкил қилган. Ҳақиқий Airbus A380’нинг оғирлиги эса 575 тоннага тенг. Ушбу "гўзаллик" билан 27 ноябрдан бошлаб баҳраманд бўлиш мумкин.   

Фото: Emirates Airline

 

Мавзуга оид