Light | 23:23 / 07.12.2016
30023
2 дақиқада ўқилади

Олимлар шамоллаш билан курашишнинг осон ва арзон усулини топдилар

Фото: Getty Images

АҚШлик олимлар гуруҳи бир қатор тадқиқотлар ўтказиб, уйқу инсоннинг иммун тизимига ижобий таъсир кўрсатиши ва бунинг натижасида шамоллаб қолиш хавфи камайиши ҳақидаги хулосага келдилар.

Мутахассислар 170 га яқин одам иштирок этган тажриба ўтказишди. Иштирокчилар 2 гуруҳга бўлиниб, улар уйқу учун турли вақт ажратдилар. 1-гуруҳдаги одамлар 5-6 соат, 2-гуруҳдагилар эса 6-7 соат ухлашган. Бундан ташқари, 2-гуруҳдагилар кундузи ҳам дам олишган. Тадқиқот 7 кун давом этган.

Тажриба якунлангач, барча иштирокчилар иммунитетга синовдан ўтишган. Натижада кўпроқ вақт ухлаган иштирокчилар чидамлироқ иммун тизимига эга бўлганлар.

Мутахассислар шу тариқа уйқу иммун тизимига ижобий таъсир қилиши ва шу сабабли касалликлар, биринчи навбатда шамоллаш эҳтимолини камайтириши ҳақидаги тахминни тасдиқлашди. Иммунитетни умумий ошириш учун 8-10 соат уйқу етади. 

Бироқ олимлар кейинги тадқиқотлар давомида уйқунинг бир ўзигина тўлиқ тузалиш учун етарли эмаслиги ҳақидаги хулосага келишди. Уйқу кўп суюқлик ичиш, витаминлар, зарур бўлганда дорилар қабул қилиш билан бирга "ишлаши" керак. Шифокорларнинг тавсиясига кўра, мунтазам равишда хоналарни шамоллатиб туриш керак.

 

Мавзуга оид