Жаҳон | 13:39 / 23.01.2017
17178
1 дақиқада ўқилади

Гамбиянинг собиқ президенти мамлакатни йирик миқдордаги пул билан тарк этди

фото: AP

Гамбиянинг собиқ президенти Яҳё Жамме президентлик лавозимида бўлишининг охирги ҳафталарида 11,4 млн доллар ўғирлади ва юк самолётида қимматбаҳо автомобилларни ташиб кетди, деб маълум қилди янги президентнинг махсус маслаҳатчисига иқтибос келтирган ҳолда "Франс Пресс" ахборот агентлиги.  

"Гамбия оғир молиявий аҳволда. Мамлакат ғазнаси бўшаб ётибди. Бу ишларнинг ҳақиқий ҳолатидир", деб айтди маслаҳатчи Маи Аҳмад Фаттий. Бўшаб ётган ғазна ҳақида мамлакатнинг янги президенти Адам Барроу ҳам гапириб ўтганди.

Фаттийнинг айтишича, Чаддан келган юк самолёти Жамменинг ўз лавозимини тарк этишининг бир неча охирги соатларида Гамбиядан турли қимматбаҳо буюмлар, автомобиллар олиб чиқиб кетган. Жамменинг ўзи эса мамлакатни 21 январда тарк этган.

Мавзуга оид