Путин Навальний билан мулоқот қилиши эҳтимоли бўйича саволга жавоб қайтарди
Россия президенти Владимир Путин Ҳамбургда бўлиб ўтган «Катта йигирмалик» саммити якунлари бўйича чиқиши вақтида журналистларнинг кўпдан-кўп саволларига жавоб бериб ўтди.
Журналистлардан бири ундан Алексей Навальний билан диалог ўтказилиши имкониятлари бўйича сўради. Унга жавобан Путин ўзига эътибор қаратишни истайдиганлар билан мулоқот ўзи учун қизиқарли эмаслигини айтган.
«Биз кун тартибига оид конструктив таклиф билан чиққан кишилар билан президентлик ёки ҳукумат даражасида мулоқот ўтказишимиз мумкин. Агар гап ўзига эътибор қаратиш тўғрисида кетса, бундай мулоқот бизга қизиқ бўлмайди», — дея қайд этган президент.
Июнь ойида Россия раҳбари Навальний ва унинг Коррупцияга қарши фонди томонидан мамлакатнинг турли ҳудудларида ташкил қилинган норозилик акцияларига (уларнинг аксари ҳукумат розилигисиз ўтказилган) муносабат билдира туриб, бундай маросимлар «ҳамиша демократик процедура асосида ўтказилиши», лекин намойишлар ўтказилиши тартиби қонунга мос келиши зарурлигини таъкидлаганди. Шу билан бирга у «ўзини реклама қилиш характери»даги митингларга йўл қўйиб бўлмаслигини айтиб ўтганди.
Мухолифатчи Алексей Навальний 2018 йил мартида ўтказиладиган Россия президентлиги учун сайловларда қатнашмоқчи эканини эълон қилган. Лекин Марказий сайлов комиссияси ушбу мухолифатчи судлангани учун сайловда номзод сифатида қатнаша олмаслигини маълум қилган: 2017 йил февралида Ленин тумани суди ушбу сиёсатчини молиявий жиноят учун шартли равишда 5 йилга озодликдан маҳрум этган.
Владимир Путин «Катта йигирмалик» саммити якунлари бўйича чиқиш қилди
Мавзуга оид
22:47 / 25.12.2024
Путин яна “тарихий ҳудудлар” ҳақида гапирди. У қаерларни айтяпти?
15:59 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди
22:34 / 24.12.2024
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
07:50 / 24.12.2024