Ўзбекистон | 17:30 / 15.08.2017
13847
1 дақиқада ўқилади

«Ўзстандарт»нинг янги раҳбарига янги ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги («Ўзстандарт») раҳбарига янги ўринбосар тайинланди.

«Кун.uz»нинг агентликдаги манбаси маълумотига кўра, Жасур Шукуров агентлик раҳбарининг янги ўринбосарига айланган. У бу лавозимда Жамшид Мирсаидов ўрнини эгаллади.

Қайд этиш керакки, агентлик раҳбари ҳам ўтган ҳафтада ўзгарганди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири этиб тайинланган собиқ раҳбар Актам Ҳайитов ўрнида Абдуҳамид Каримов иш бошлаганди.

Эндиликда агентликнинг собиқ ходимига айланган Жамшид Мирсаидов бироз олдинроқ матбуот анжуманида Ўзбекистонда тез вақт ичида «ҳалол» стандарти жорий этилиши ҳақида маълумот берганди.

Агентликдаги манба унинг ишдан кетишини раҳбариятдаги ўзгаришлар билан боғлади.

Мавзуга оид