Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ этиш тарафдори, дея маълум қилди республика ташқи ишлар вазири Қайрат Абдраҳманов.
Унинг сўзларига кўра, Остона Хавфсизлик кенгаши таркибини “сон ва сифат жиҳатидан” кенгайтириш, унинг иш услубларини такомиллаштириш ва Бош ассамблея ҳамда Хавфсизлик Кенгаши ўртасидаги ўзаро алоқани мустаҳкамлашни таклиф қилмоқда.
"Бу Хавфсизлик Кенгаши ишининг шаффофлиги, унинг қарорлари самадорлигини ошириш имконини берарди", - деган Абдраҳманов “Казахстанская правда” газетасига берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон БМТнинг кўплаб аъзо давлатларининг “Хавфсизлик Кенгаши ҳозирги кўринишида бизнинг дунёдаги ҳақиқий вазиятни акс эттирмаётгани” ҳақидаги фикрига қўшилади.
"Шуни таъкидлаб ўтишимиз керакки, турли позицияларни ўзаро мувофиқлаштириш қанчалик мураккаб бўлмасин, Хавфсизлик Кенгашининг янги шакли қандай бўлишидан қатъи назар, у ўзига БМТ Низоми билан юкланган вазифаларни бажариш чоғида фаол ва самарали ишлаши ҳамда халқаро тинчлик ва хавфсизлик учун бош масъулиятни олиши керак", - дея таъкидлаб ўтди Абдраҳманов.
Шу билан бирга, унинг қўшимча қилишича, ислоҳот ўзаро тушуниш асосида амалга оширилиши керак ҳамда ташкилотга барча аъзо давлатларнинг талабларига жавоб бериши лозим.
Мавзуга оид
17:09
Azerbaijan Airlines Россиянинг 10 та шаҳрига парвозларни тўхтатди
16:36
Озарбойжон президенти маъмурияти Чеченистоннинг қурбонларнинг оилаларига ёрдамини рад этди
14:01
Қибрайда Қозоғистондан тортилган яширин ерости қувури аниқланди
09:00