Жаҳон | 21:00 / 05.11.2017
24051
2 дақиқада ўқилади

Трамп ва Путин учрашувидаги асосий мавзуга оид маълумот берилди

Фото: РИА Новости / Сергей Гунеев

АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия давлат раҳбари Владимир Путиннинг эҳтимолий учрашувининг асосий мавзуси КХДР бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақида Оқ уй вакили якшанба куни ОАВ ходимларига маълум қилди. 

"Ишончим комилки, уларнинг учрашувида суҳбатнинг асосий мавзуси КХДР бўлади", - деди Оқ уй вакили журналистларнинг саволига жавоб берар экан.

"Россия Шимолий Корея билан чегарадош. Улар ҳам вазиятдан хавотирда. Ўйлашимча, Шимолий Корея минтақани инқироз сари етакламоқда. Бунда, албатта, Россиянинг ўзига хос роли бўлиши табиий. Россиянинг БМТ аъзоси сифатида БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясига риоя қилишга оид мажбуриятлари мавжуд", - деди АҚШ маъмурияти вакили.

Бундан аввал Трамп Россия етакчиси билан эҳтимолий музокараларни муҳим деб ҳисоблашини айтганди. Зеро Москва Пхеньянга босим ўтказишда ёрдам бериши мумкин. Шу билан бирга, у Путин билан Украинадаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилиш масаласини ҳам муҳокама қилиш ниятида. 

Таъкидлаш жоизки, РФ президенти матубот котиби Дмитрий Песков икки мамлакат раҳбарининг эҳтимолий учрашуви Вьетнамда бўлиб ўтадиган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (ОТИҲ) саммитида мувофиқлаштирилиши ҳақида маълум қилган. 

Мавзуга оид