Light | 17:09 / 15.12.2017
66792
4 дақиқада ўқилади

Брюс Лининг мустақил фикрлашни ривожлантиришга доир сабоқлари

Фото: Getty Images

Мустақил фикрлаш мавжуд ғояларни инкор қилиш кераклигини назарда тутмайди. Унинг моҳияти қарор қабул қилишга танқидий ёндашишда.

1. Ёдингизда бўлсин, ҳеч бир ақида ҳақиқатни тўлиқ акс эттира олмайди

Одамлар одатда ўз мамлакатларида кенг тарқалган анъаналар ва қарашларга риоя қилишади. Бу анъаналар ва қарашлар қандай хулқ-атвор тўғри ҳисобланиши ва яхши яшаш қандай бўлишини белгилаб беради. Бироқ сиз биргина маданий ёки ғоявий тизим таъсирига тушиб қолсангиз, фикрлаш доирангиз жуда тор бўлиб қолади

Брюс Лига Хитой фалсафаси катта таъсир кўрсатган ва у Ғарбга Шарқ қадриятларини етказишга ҳаракат қилган. Шундай бўлса-да, у бир анъана билан чекланиш мумкин эмаслигини доим англаб етган ва ҳаётий хулосаларига келиш учун турли маданиятлар ғояларини уйғунлаштирган.

Ҳар қандай догма ўзини ўзи ҳақ дея эътироф этади. Бироқ тарихга мурожаат қилсак, уларнинг ҳар бирида ижобий фазилатлар билан бир қаторда камчиликлар ҳам борлигини кўрамиз.

Одамлар одатда фақат тасодиф туфайли муайян догмага риоя қилишади: чунки бу догма улар туғилиб ўсган жойда кенг тарқалган ва уларнинг атрофида тўғри, дея ҳисобланади.

Фото: Getty Images

Бу кўпчилик риоя қилувчи қарашларга умуман ишониш мумкин эмас дегани эмас. Шунчаки ўйлаш ва эҳтиёткор бўлиш керак. Ҳар бир маданият ва мафкура нимагадир ўргатиши мумкин, асосийси — ҳеч бири ҳақиқатни тўлиқ акс эттирмаслигини унутмаслик.

Бир интервьюда Брюс Лидан ўзини ким деб ҳисоблаши ҳақида сўрашган - хитойликми ёки америкалик. "У ҳам, бу ҳам эмас, — дея жавоб берди у. — Мен ўзимни инсон деб ҳисоблайман".

2. Интеллектуал ишончни ривожлантиринг

Агар қандайдир ғоя узоқ вақтдан буён мавжуд бўлса, демак, бунинг учун арзирли сабаб бор. Шунинг учун инсон мавжуд догманинг бир қисмини рад этиш учун интеллектуал даражада ўзига ишонган бўлиши керак. Сиз догмани қабул қилиш ёки инкор этишингиз сабабини ҳақиқатда етарли деб ҳисоблаб, сизни йўлдан адаштирмаётганига ишонч ҳосил қилишингиз керак.

Брюс Ли ўзининг жисмоний хусусиятларига бўлган ишончи интеллектуал ишончидан келиб чиққан, деб ҳисоблаган. У ўз ақлини ривожлантириш натижасида эга бўлган ишончи туфайли фикрлаш тарзи ва хатти-ҳаракатларига ишона оларди.

Мустақил фикрлаш ривожланиш ва олдинга қараб ҳаракатланишга ёрдам беради. Мустақил фикрлаш учун инсон ўзи ва дунёқараши устида ишлаши зарур.

Фото: Getty Images

3. Тақлидга эмас, ўзингизни намоён этишга ҳаракат қилинг

"Ўқув машғулотлари — шунчаки тақлид ёки билимларни тўплаш ва уларга мослашиш хусусияти эмас. Бу — ҳеч қачон тугамайдиган тинимсиз кашфиётлар жараёни".

Брюс Ли

Дастлаб инсон ўзини тушуниши керак, шунда сизга нима тўғри келиши-ю нима тўғри келмаслигини тасаввур қила оласиз. Шундан кейингина фақат сиз учун муҳим бўлган йўналишда ривожланасиз.

Ҳар қандай ривожланиш базавий даражадан — сизнинг кимлигингиз ва сиз нимани тўғри деб ҳисоблашингиздан бошланади. Бу ўзгариши мумкин, албатта. Зеро инсон доим янада яхши бўлишга интилиши керак. Одамлар кўпинча ўз илҳомлари манбаи ёки ибрат олаётган кишиларига ҳаддан ташқари боғланиб қолишади. Бу баъзан фойдали бўлиши мумкин бўлса-да, кўпинча бу йўлда ўзлигимизни йўқотиб қўямиз.

Мавзуга оид