Жаҳон | 11:29 / 19.05.2018
20483
1 дақиқада ўқилади

Помпейда от «мумиёси» топилди

Помпей ва Геркуланума ҳудудидаги қазилма ишлари давомида археологлар томонидан қадимги Рим отхоналари харобалари ва от «мумиёси» топилди. Бу ҳақда Live Science портали ёзмоқда.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, от Везувий кули остида «тириклайин ёниб кетган», бу унга ўзига хос «мумиёга» айланиш имконини берган. Шу билан бирга, у замонавий отлар билан таққослаганда, анча кичик бўлган, бўйи яғринида атиги 1,5 метрни ташкил этган.

Фото: Live Science

Таъкидланишича, кўп метрлик тупроқ қатлами остида органик келиб чиқишга эга бўлган кўплаб объектлар топилган, жумладан, инсонлар ва ҳайвонлар жасадлари ҳам.

Фото: Live Science

Айни дамда Помпей археологик боғи ходимлари «ўлик шаҳар» ҳудудида қазилма ишларини давом эттириб, вайрон бўлган шаҳардаги уйлар ва янги кўчаларни топишмоқда.

 

Мавзуга оид