Ўзбекистон U17 терма жамоасига бош мураббий тайинланди
Отабек Ғуломхўжаев Ўзбекистон U-17 терма жамоасига бош мураббий қилиб тайинланди, деб хабар беради ЎФА. Унинг бошқарувида ёшлар йил охирига қадар ўтказиладиган халқаро турнирларда иштирок этади.
Ўзбекистон U-17 термаси келаси йил U-18 термаси сифатида ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг саралаш турнирида иштирок этади. Уларни 2020 йил U-19 Осиё чемпионатининг финал босқичи, 2021 йилда эса ёшлар ўртасидаги U-20 жаҳон чемпионати кутиб турибди.
Айни вақтда ЎФА Европанинг бир қатор давлатларидан U-18 жамоалари ўртасидаги халқаро турнирларга таклифнома олган. Йил сўнггига қадар Отабек Ғуломхўжаев жамоаси камида 1та халқаро турнирда иштирок этади. Шунингдек, унга ёш футболчиларни саралаб олиш учун Тошкентда йиғинлар ташкил этиб берилади. Футболчиларни кузатиши учун шароит яратилади.
Отабек Ғуломхўжаев ҳозирга қадар 150дан зиёд иқтидорли футболчилар рўйхатини ҳамда йил якунига қадар бўлган иш режасини ЎФАга тақдим этган.
Болалар ва ўсмирлар футболида муваффақиятли ишлаб келаётгани ҳамда ўсишда давом этаётгани учун ҳам ЎФА раҳбарияти Ғуломхўжаевга имконият беришга қарор қилди. Бу мутахассис 2001 ва 2002 йилларда таваллуд топган ўзбекистонлик футболчилар ҳақида етарлича маълумотга эга.
Мавзуга оид
21:04 / 29.11.2024
Ўзбекистоннинг 2024 йилдаги энг яхши футболчиси номи учун даъвогарлар эълон қилинди
19:04 / 16.03.2024
UZCARD ЎФА ва ПФЛ расмий ҳамкорига айланди
14:59 / 19.02.2024
ЎФА ҳисобчиси 350 минг долларни ўзлаштириб, қочиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди
17:17 / 26.12.2023