Фан-техника | 23:16 / 27.11.2018
10765
1 дақиқада ўқилади

Ferrari ўз мижози учун ноёб суперкар қуриб берди

Ferrari ягона нусхада яратилган Ferrari SP3JC номли спайдерини тақдим қилди. Бу машина ҳақида тафсилотлар оз, бироқ у бизнесмен, Ferrari’нинг классик спорт автомобилларини сотувчи компания асосчиси Жон Коллинз буюртмасига кўра қурилгани тахмин қилинмоқда.

Суперкар Ferrari’нинг Special Projects бўлими томонидан ягона нусхада қурилган. Машина суратларига кўра, уни қуришда Ferrari 812 Superfast ва ундан аввалги модел F12berlinetta  элементлари қўлланган. Мисол учун, эски купедан олд чироқлар ва интерьер элементлари, янгисидан эса орқа чироқлар олинган.

Янги спайдернинг техник кўрсаткичлари ҳақида маълумот йўқ.

812 Superfast купеси 800 от кучига эга двигател ва икки илашишли роботлаштирилган узатмалар қутиси билан жиҳозланади. Суперкар 100 км/соат тезликка 2,9 сонияда эриша олади. 

F12berlinetta модели эса 740 от кучига эга двигател билан жиҳозланиб, 100 км/соат тезликка 3,1 сонияда эриша олади.

Мавзуга оид